Textile Control мутахассисларининг фаолияти текстиль фабрикаларидаги сифат бўлимларининг ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган. Textile Control ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатишнинг барча босқичларида текстиль буюмлари билан ишлайди. Компания AQL назорати бўйича хизматларнинг тўлиқ спектрини амалга оширади, ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида ва тайёр буюмлар бўйича сифат назорати юзасидан маслаҳатларни тақдим этади, Ўзбекистон корхоналари учун фабрикаларда сифат назоратининг тўлақонли бўлимларини шакллантиришга ёрдам беради.
Textile Control компаниясининг AQL-назорати
Илмий ҳисоб-китобларга асосланган AQL назоратини ўтказиш сифат назоратини амалга оширишда вақт ва маблағлар бўйича харажатларни камайтиради ва унинг самарадорлигини оширади.
AQL ўзи нима?
AQL сифатнинг йўл қўйиладиган (кафолатли) даражасини назарда тутади, бунда товар партиясида ноль қийматга нисбатан эҳтимолий максимал нуқсонлар сонига рухсат этилган.
Мижоз учун маҳсулотнинг улкан партиясида ноль нуқсон кўрсаткичи идеал ҳисобланади. Бироқ оммавий ишлаб чиқариш бўйича реал фаолиятда ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёни маълум миқдордаги хатоларга рухсат беради ва ҳеч бир ишлаб чиқарувчи брак йўқлигини юз фоиз кафолатламайди. Муроса хомашёни тайёрлаш босқичидан тортиб, то якуний маҳсулотни юклаб жўнатишгача бўлган бутун ишлаб чиқариш жараёнини қатъий назорат қилишга асосланган.
AQL — бу маҳсулот сифатини барқарор юқори сифатни кафолатлайдиган талаб этилган даражага келтириш учун самарали чорадир.
Халқаро стандартлаштирилган AQL тизими қандай ишлайди?
Буюртмачи назорат даражасини белгилайди. Textile Control назоратчилари тайёр маҳсулот намуналарининг муайян миқдорини тасодифий тартибда танлайди. Намуналар сони, AQL назоратини ўтказишда фавқулодда аниқ ҳисобланган ҳисоб-китоблар схемасига қатъий мувофиқ, назорат қилинадиган товар партиясининг ҳажми билан шартланган. Танланган намуналарни тестдан ўтказиш ишлари тасдиқланган стандартлар, спецификациялар ва мижознинг талабларига мувофиқ амалга оширилади, ўтказилган статистика ишловлари натижасида олинган маълумотлар эса умуман партиянинг сифат даражаси ҳақида хулоса қилиш имконини беради.
AQL-стандартларни белгилашнинг бир нечта схемалари мавжуд:
Тест намуналари текширилганида нуқсонлар жиддий, макро ва аҳамиятсиз – микро-нуқсонларга ажратилади. Буюртмачининг сифатга қўйган талабларига қараб тестдан ўтказиш даражаси “умумий”дан “махсус”гача белгиланади. Талаблар даражаси қанчалик юқори бўлса, намуналар тестингини ўтказишга қўйиладиган кўрсатмалар шунчалик қатъий бўлади. Назоратнинг ҳар бир турига нисбатан уникал параметрлар қўлланади, тестдан ўтказиш ана шулар бўйича амалга оширилади. Назоратни амалга ошириш учун техник топшириқ тузилади, у ўзига хос хусусиятларни ҳамда текширувга ва мувофиқлиги бўйича ўрганилиши керак бўлган маҳсулот параметрларига қўйиладиган индивидуал талабларни ўз ичига олади. Масалан, товарни юклаб жўнатиш босқичида бар-кодларнинг ўқилиш сифати назорат қилинади, маркировка ва ўрам таҳлил қилинади, узоқ вақт сақланганида толалар парчаланишига йўл қўймаслик учун улардаги намлик даражаси ўлчанади, тайёр буюмларда қолдирилган тикув ниналари изланади, бу текстиль ишлаб чиқаришининг йирик ёпиқ циклларида жуда долзарб ҳисобланади.
Назорат натижалари бўйича биз буюртмачига деталлаштирилган ҳисоботни тақдим этамиз, ундан маҳсулот буюртмачи томонидан кўрсатилган мақбул сифат даражаси бўйича тестдан ўтган-ўтмагани аниқ бўлади. Буюртмачи ҳисобот асосида маҳсулотни қабул қилиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этишга бажариш муддатларига амал қилинмагани, браклар сони рухсат этилганидан ошгани ҳамда бошқа сабаблар асос бўлиши мумкин. Улар, агар бу харидор ва сотувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган бўлса, рекламациялар бериш учун сабабга айланади. Биз буюртмачига шартнома тузиш босқичидаёқ унда қўйилган маблағларнинг бир қисмини бизнинг назоратимиз ёрдамида қайтариш шартини кўрсатиш имкониятини тақдим этамиз.
Textile Control хизматларининг қиймати буюртмачидан келиб тушган батафсил сўровга ишлов бериш якунлари бўйича белгиланади ва ҳар бир алоҳида ҳолатда қатъий индивидуал ҳисобланади.
Textile Control жамоаси —Ўзбекистонда AQL пионерлари — AQL сифат назорати тизими бўйича назорат фаолиятига, мижозларнинг сўрови бўйича Ўзбекистон корхоналарининг ойлик мониторингини тақдим этган ҳолда, MLT-std 105 тандартини жорий қилишган. AQL-назоратни ўтказишда у ёки бу фабрикада текстиль маҳсулотининг партиясига буюртма берган МИЖОЗЛАР Textile Control мутахассисларидан талаб қилинган параметрлар бўйича холис маълумотларни олади. Хусусан:
маҳсулот рўйхати
товар сифати
етазиб берувчи виждонли эканлигининг холис баҳоси
сизни қизиқтираётган корхона визуализацияси ва уни масофадан туриб тақдим қилиш
фабрикада ишлаб чиқариш қувватлари ва инфратузилманинг реал мавжудлиги ёки йўқлигини баҳолаш.
Textile Control мутахассислари ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини қамраб олувчи назоратнинг барча турларини ўтказади. Уларнинг орасида: тест-намунавий, ишлаб чиқариш босқичидаги, якуний-юклаб жўнатишдан олдинги, юклаб жўнатилаётган буюртма сифатининг назорати. Шунингдек улар “нолдан ва якуний босқичгача” форматида буюртмага ҳамроҳлик қилишади.
Назорат турлари: Initial, In-line, Final Inspection
Initial Inspection
Namunalar ishlab chiqarish liniyasiga tushgan zahoti biz kirish nazoratini amalga oshiramiz. Bu test-namuna nazorati bo‘lib, uning doirasida namunalarni tanlab olish o‘tkaziladi va lekalolarni o‘lchash asosida ularning sifati, bichilgan detallarga muvofiqligi, ranglar va print suratlari bilan mos kelishi va boshqa parametrlar bo‘yicha sifat nazorati amalga oshiriladi. Sizning istagingizga ko‘ra, namunalarni ishlab chiqarishga qo‘yish uchun ularni tasdiqlashga jo‘natamiz. Initial nazorati ishlab chiqarishning keyingi jarayonida ehtimoliy brak foizini sezilarli darajada kamaytirish imkonini beradi.
In-line Inspection
Namunalar ishlab chiqarish liniyasiga kirganda va mahsulotni tikish jarayoni isha tushirilganda, biz liniyadan namunalarni tanlab olib, ularni o‘ragunga qadar tikish, rang va boshqa detallarning sifat nazoratini amalga oshirgan holda, In-line-nazoratni, ya’ni tovarni ishlab chiqarish bosqichida tekshirishni amalga oshiramiz.
Final Inspection: yuklab jo‘natish oldidan tekshirish va yuklash jarayonini nazorat qilish
Nihoyat, partiya yuklab jo‘natishga tayyor. Final bosqichda biz xaotik tanlovni amalga oshirgan holda yuklab jo‘natishdan oldingi nazoratni bajaramiz. Biz namunalarni buyurtmachi tomonidan oldinroq berilgan hujjatlarga asoslanib, description va art-work (mahsulotning “raqamli” va badiiy tavsifi) bo‘yicha qat’iy mo‘ljal olgan holda, o‘lchashdan boshlab, markirovka qilingan mahsulotdagi bar-kodlarni o‘qish va o‘ram qutilarining qalinligini tekshirishgacha bo‘lgan ko‘plab parametrlar bo‘yicha namunalarni testdan o‘tkazamiz. Tovar partiyalarini yuklash jarayonida biz konteynerdagi yuk joylari sonini, o‘ramlarning butunligini sinchiklab tekshiramiz va yuklashning oldindan ko‘rsatilgan sxemasiga rioya qilishni nazorat qilamiz.
Har bir bosqich barcha ishlab chiqarish bosqichlarining tovar partiyasini jo‘natishga dovur bo‘lgan doimiy hisobotlar bilan kechadi, — biz fotohisobotni yuritamiz va real vaqt tartibida uni buyurtmachiga uzatamiz. Shu tariqa biz ishlab chiqarishning barcha bosqichlarida mijozning ishtirokini ta’minlaymiz.
Textile Control xizmatlarining narxini baholash buyurtmachidan kelib tushgan batafsil so‘rovga ishlov berish natijalariga ko‘ra belgilanadi va har bir alohida holat uchun qat’iy individual hisoblanadi.
AQL-назорат туфайли Textile Control мижозлари сифатсиз товарга эга бўлиш, виждонсиз етказиб берувчилардан кўриладиган молиявий йўқотишлар, етказиб бериш ишларининг ушланиб қолиши ва турли параметрлар бўйича бошқа харажатлар хавфини сезиларли даражада камайтиришади.
QC-бўлимларни шакллантиришга ёрдам
Textile Control компанияси Ўзбекистондаги текстиль корхоналари учун УНЧА ҚИММАТ БЎЛМАГАН консалтинг хизматларини амалга оширади: сифат бўлимларини “ипидан-игнасигача”, яъни консультациялардан тортиб, то ходимларни танлаш бўйича тавсияларгача бўлган жараённи қамраб олган ҳолда шакллантиришга ёрдам беради.
Textile Control мутахассислари билан ҳамкорлик натижасида текстиль корхонаси аутсорсда (у йўқ бўлганида ишлаб чиқаришда) ишлайдиган СИФАТ НАЗОРАТИ бўлимига эга бўлишади ёки QC-бўлимни шакллантиришда ва ходимларни келажакда мустақил ишлаш учун ўргатишда самарали ёрдам олишади.
Текстиль корхонасининг тузилмасида сифат назорати бўлимининг йўқлиги савдоларнинг тушиб кетишига ва молиявий йўқотишларга олиб келади. Бунга QC асослари, базис нуқсонлар, ГОСТ нормалари ва қабул қилинган умумжаҳон стандартлари ҳақидаги билимларнинг йўқлиги сабабчи бўлади. Уларга амал қилмасдан туриб, рақобатбардош маҳсулотни яратиш имкони йўқ.
Textile Control корхонангизда тўлақонли сифат назорати бўлимини шакллантиришга ёрдам беради. Шакллантириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
QC-бўлими раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш
умумжаҳон стандартларига мувофиқ базис нуқсонлар бўйича маълумотларни таҳлил қилиш ва бериш
консультация хизматларининг тўлиқ спектри.
Ушбу билимлар ва кўникмаларга эга бўлиш текстиль корхонасини ишлаб чиқаришда оқим линиялари сифатини ҳақиқатан ҳам текислашга мантиқий олиб келади.
Textile Control хизматларининг қиймати буюртмачидан келиб тушган батафсил сўровга ишлов бериш якунлари бўйича белгиланади ва ҳар бир алоҳида ҳолатда қатъий индивидуал ҳисобланади.
ISO 9001:2015 аудиторлар сертификатлари (2016 йил).